«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ янги электричкаларни сотиб олишни режалаштирмоқда

21:43 05 Май 2021 Иқтисодиёт
516 0

Ҳозирги кунда, Хитой, Жанубий Корея, Белоруссия ва Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бу турдаги ҳаракат таркибларнинг техник хусусиятлари ва нарх сиёсати батафсил ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда мамлакатимизда қуйидаги йўналишларда электропоездлар ҳаракатланади:

Тошкент – Хожикент, Тошкент – Ховос, Тошкент – Гулистон, Тошкент – Бекобод, Тошкент – Ангрен, Тошкент – Сирдарё.

2020 йилнинг ёзидан бошлаб эса Фарғона водийсидаги электрлаштирилган ҳалқа темир йўли Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон йўналиши бўйича ҳам электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?