Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой 7,5 миллиард доллар миқдоридаги кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади

Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг январь-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой 7,5 миллиард доллар миқдоридаги кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу давр оралиғида Хитой билан экспорт 2,2 миллиард долларга, импорт эса 5,3 миллиард долларга тенг бўлди.
Ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмасидаги 7,4 миллиард ва 3,7 миллиард доллар билан Россия ва Қозоғистон жой олди.
Бошқа давлатлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича: Туркия - 2,7 миллиард, Жанубий Корея - 1,9 миллиард, Қирғизистон - 990 миллион, Германия - 870,4 миллион, Туркманистон - 614 миллион, Афғонистон - 586,5 миллион, Ҳиндистон – 559,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг