Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япониядаги ватандошлар билан учрашув ўтказди

12:57 25 Декабрь 2022 Сиёсат
576 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

2022 йил 23 декабрь куни мамлакатимизнинг Токио шаҳридаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Японияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар ҳамда Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган япониялик фуқаролар билан учрашди.

Мулоқот иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатининг мазмун-моҳияти, шунингдек, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиши, жумладан, ватандошларни қўллаб-қувватлашнинг асосий устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ватандошлар ўз сўзларида Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда иштирок этишга, билим ва тажрибани юрт равнақига йўналтиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Японияда истиқомат қилаётган ватандошларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдирилди.

Якунда Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшаётган ватандошлар ва Япония фуқароларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ташаккурномаларини топшириш маросими ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер