Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБнинг мамлакатимиз президентлиги учун сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди

10:50 23 Июнь 2023 Сиёсат
296 0

Ўзбекистон  ташқи ишлар  вазири Бахтиёр Саидов кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ЕХҲТ ДИИҲБнинг Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Урсула Гачек билан  учрашди.

“Бугун Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Урсула Гачек Хоним Олиялари билан учрашишдан мамнун бўлдик, – деб ёзди  Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкорлигимиз юзасидан самарали фикр алмашдик ва ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг бўлажак Президент сайловида иштирок этишини муҳокама қилдик”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер