Ўзбекистон таэквондоси тарихида янги саҳифа: терма жамоамиз Токиога тўлиқ таркибда боради!
Ўзбекистон таэквондоси тарихида янги саҳифа: терма жамоамиз Токиога тўлиқ таркибда боради!
Хабар берганимиздек, Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё қитъаси таэквондочилари учун Токио-2020 учун лицензион турнир ўтказилди.
Мусобақанинг кечаги дастурида қизлар ўртасида +67 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Светлана Осипова ҳам иштирок этди. Ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кечган жангда филиппинлик Кёрсти Алорага қарши даянга чиқди ва рақибини йирик – 27:5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
Шу тариқа, Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан бирйўла 4 нафар таэквондочи иштирок этадиган бўлди. Бу мустақил Ўзбекистон таэквондоси тарихида янги рекорддир. Бунгача ҳеч қачон бирйўла 4 нафар ўзбекистонлик таэквондочи Олимпиадада иштирок этишмаган. Бундан олдин ўтказилган Олимпия ўйинларида кўпи билан 3 нафардан таэквондочи қатнашган ва ҳозирча медаль ҳам қўлга киритилмаган.
Қуйида ўзбекистонлик таэквондочилар қандай таркибда Олимпия ўйинларида иштирок этишганлигини ёдга оламиз:
Афина-2004
Ирина Кайдашова,
Наталия Микрюкова,
Пекин-2008
Евгения Каримова,
Дмитрий Ким,
Акмал Эргашев,
Лондон-2012
Дмитрий Ким,
Акмал Эргашев,
Наталия Маматова,
Рио-де-Жанейро-2016
Никита Рафалович,
Нигора Турсунқулова,
Дмитрий Шокин,
Токио-2020
Никита Рафалович,
Нигора Турсунқулова,
Светлана Осипова,
Улуғбек Рашитов.
Токиодаги Олимпиада ўйинларида ниҳоят таэквондочиларимиз ҳам медаль қўлга киритиб, Янги Ўзбекистонга янги ғалабаларни тортиқ этишига умид қилиб қоламиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг