Ўзбекистон спиртли ичимликлар экспортини 2 бараварга оширди

12:29 30 Сентябр 2020 Жамият
2510 0

2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 23 та хорижий давлатларга қиймати 12,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган спиртли ичимликларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 млн. АҚШ долларига ёки 2 баробарга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида экспорт қилинган спиртли ичимликлар турлари қуйидагича:

Узум шароби (спиртли настойкалар) – 8,6 млн.
Вино – 1,6 млн.
Вино концетрати – 1,3 млн.
Коньяк – 488,7 минг
Спирт – 142,3 минг
Ароқ – 106,0 минг
Пиво – 39,2 минг АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қиймати 468,5 млрд. сўмлик 40,3 млн. литр спиртли ичимликлар ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?