Ўзбекистон сўнгги икки ойда 164 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилган

Фото: Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 113,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган.
Январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна
- қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна
- сабзавотлар – 100,4 минг тонна
- қалампир – 2,6 минг тонна
- помидор – 12,5 минг тонна
- узум – 9,5 минг тонна
- майиз – 15,2 минг тонна
- ерёнғоқ – 4,2 минг тонна
- тарвуз-қовун – 337 тонна
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг