Ўзбекистон «Шимол-Жануб» йўналиши бўйлаб янги мультимодал транспорт йўлагини ташкил этмоқчи

Фото: Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Бу ҳақда Бангкокда бўлиб ўтаётган Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCATO)нинг Транспорт бўйича қўмитаси 7-ялпи мажлиси доирасида «Шимол-Жануб халқаро транспорт коридори имкониятлар ва муаммолар» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.
«Шимол-Жануб» коридорининг Шарқий тўғридан-тўғри темир йўл йўналишига муқобил транспорт йўлаги сифатида Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон ҳамда Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон мультимодал транспорт коридорларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.
Таклиф этилаётган транспорт йўлакларининг масофаси 1,5–2 бараварга қисқароқ эканлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу мультимодал транспорт коридорлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг