Ўзбекистон шахмат федерациясига шахмат бўйича брайл алифбосидаги ўқув қўлланмалари совға қилинди
Россия шахмат федерацияси раҳбарияти шахмат бўйича брайл алифбосидаги ўқув қўлланмаларини Ўзбекистон шахмат федерациясига тақдим этди.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилинди. Мазкур вазирликда гибрид шахмат бўйича Осиё чемпиони Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов томонидан тақдирланди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўз олган А. Абдуҳакимов бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътиборга алоҳида тўхталиб, эндиликда спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар пара спортни ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор қаратиши давр талаби эканлигини таъкидлади. Бунда Президентимизнинг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Тадбир доирасида Владимир Барскийнинг “Шахмат мактаби” китоблари жамланмаси Ўзбекистон шахмат федерацияси жамоасига тақдим этилди.
Эндиги вазифа эса — Ўзбекистонда пара шахматни оммалаштириш, ногиронлиги бўлган юртдошларимизни фаол ҳаёт тарзига жалб этишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг