Ўзбекистон — Россия: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди

15:17 18 Январь 2023 Жамият
444 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Россия Федерациясининг "Д5 Инжиниринг" корхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда мазкур корхонага Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишга жалб қилиниши режалаштирилган фуқароларнинг ойлик маоши, овқатланиши, яшаш ва иш шароитлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "Д5 Инжиниринг" корхонаси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер