«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш ҳақида

Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 2022 йил 25 июндан 2022 йил 5 июлгача умумхалқ муҳокамасига қўйилсин.
2. Ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ҳамда «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформасида эълон қилинсин.
4. Давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, сиёсий партияларга ҳамда бошқа жамоат бирлашмаларига ва оммавий ахборот воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига сайлов округларида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига доир тадбирларни ташкил этиш тавсия этилсин.
5. Давлат органлари «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига доир тадбирларни ташкил этишга ва ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек умумхалқ муҳокамасининг бориши ва якунлари тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида тарқатиш орқали умумхалқ муҳокамасини ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси:
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида келиб тушадиган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқишга оид ишларнинг ташкил этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия билан ҳамкорликда умумхалқ муҳокамаси давомида келиб тушган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиш, умумлаштириш, ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш ва улар асосида Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича ишлар олиб борсин;
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари тўғрисида умумлаштирилган ахборот тайёрласин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари эътиборига етказсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Спикери
Н. Исмоилов
Тошкент шаҳри,
2022 йил 24 июнь,
№ 2260–IV.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг