Ўзбекистон Республикасида илк бор ўтказилаётган «Тошкент ёшлар карнавали 2022»

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда 200 нафар истеъдодли ижодкорлар томонидан «Тошкент ёшлар карнавали 2022» ташкил қилинди.
Карнавалда республика ҳудудидаги ёшларни бир сафда жамлаш билан биргаликда, мамлакатимиз ҳудудидаги бошқа давлат элчихоналари билан бўлган алоқани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган.
Карнавалда 20 дан ортиқ олий таълим муассасаси талабалари, халқаро тоифадаги дизайнерлар, мудофаа вазирлиги оркестри, халқаро тоифадаги фотомоделлар, ижтимоий тармоқларда шахсий блогини юргизувчи таниқли блогерлар, халқаро миллий-маданий марказ вакиллари, спортчилар, махсус шоу гуруҳлари каби 30 дан ортиқ соҳа вакиллари жам бўлишган.
— Олдинлари кўплаб фестиваль ва галаконцертларга боришни канда қилмасдим. — деди Хоразмдан ташриф буюрган меҳмон Хорун Ўринов. — Лекин бугунги кун ҳаётимнинг энг унутилмас онлари сифатида хотирамда бир умр сақланиб қолса керак. Бугун ўзимни Америка карнавалларида қатнашаётгандек ҳис қилдим очиғи.
Таъкидлаш жоизки, бугунги карнавал ҳақиқатда ўзгача руҳда ўтди, ҳар бир инсоннинг қалбига қувонч, юзига табассум улаша олди.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг