Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ЙХҲТ ДИИҲБ директори билан музокаралар ўтказди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Лодз шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ ДИИҲБ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон билан ЙХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, мамлакатимиз ва мазкур тузилма ўртасидаги конструктив ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ДИИҲБ билан ҳамкорлиги сезиларли даражада кенгайганини мамнуният билан қайд этдилар. Бюронинг тўлиқ миқёсдаги миссиялари парламент (2019 йил) ва президентлик сайловларида (2016 ва 2021 йилларда) иштирок этди. Ўзбекистонда ДИИҲБ тавсияларини ўрганиш ва уларни қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилган ва муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли баҳолашда Бюро томонидан кўрсатилаётган кўмакка юксак баҳо берилди. Ўзбекистон қонун ижодкорлиги фаолиятини баҳолаш, унинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш бўйича келгусида яқин мулоқотлар ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг