Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Бугун, 22 ноябрь куни Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазири Оливе Бешт фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Франция Президентининг қароргоҳи – Елисей саройига йўл олди. У ерда олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг