Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ТуркПА Парламент ассамблеясининг XI ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Раиси таклифига биноан Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли мамлакатлар Парламентлар ассамблеясининг (ТуркПА) XI ялпи мажлисида иштирок этди.
Шунингдек, мажлисда Ассамблеяга аъзо давлатлар – Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон парламентлари раҳбарлари, Венгрия (кузатувчи мақомига эга) ва Туркманистон (фахрий меҳмон сифатида) спикер ўринбосарлари иштирок этди.
«Парламент дипломатияси – ишонч ва ҳамкорлик асоси» ялпи мажлис мавзуси бўлди.
Олий Мажлис Сенати Раиси ўз нутқида иштирокчилар эътиборини долзарб масалаларни ҳал этишда парламент дипломатияси механизмларидан фойдаланган ҳолда туркий тилли мамлакатлар парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳали ишга солинмаган улкан имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратди.
Мажлисда «Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида»ги модель қонун лойиҳаси қабул қилинди, Ассамблея бош котибининг ўринбосарлари ва котибият комиссиялари раҳбарлари тасдиқланди, кузатувчи миссияларнинг 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, 2021 йил ноябрь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайлови, шунингдек, 2022 йил июнь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган референдум бўйича ҳисоботлари эшитилди.
Тадбир якунида Чўлпон-Ота декларацияси ва ТуркПА номини Туркий мамлакатлар Парламент ассамблеяси деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг