Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Темурбеклар мактаби» профессор-ўқитувчилар лавозимларига танлов эълон қилади

Фото: president.uz
1. Ўқитувчи (она тили ва адабиёт фани ўзбек тилида ўқитиладиган гуруҳларда, ўзбек тили рус тилида ўқитиладиган гуруҳларда) — 2 ўрин.
2. Ўқитувчи (биология ва география, ўзбек ва рус тилида ўқитиладиган гуруҳларда) – 1 ўрин.
3. Ўқитувчи (тарих, ўзбек ва рус тилида ўқитиладиган гуруҳларда) – 1 ўрин.
4. Касбий фан (автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, В ва С тоифалари, ўзбек ҳамда рус тилида ўқитиладиган гуруҳларда) – 1 ўрин.
«Темурбеклар мактаби»нинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар иштирок этади.
Танловда қатнашиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
— танловда иштирок этиш учун «Темурбеклар мактаби» директори номига ариза;
— паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);
— олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқлик олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
— ўтказилган аттестация натижалари бўйича берилган сертификат нусхаси;
—3,5х4,5 см. ўлчамдаги 4 та рангли фотосурат.
Мурожаат учун телефонлар: 90-359-45-49, 90-995-92-81.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги замон кўчаси, 10-«А» уй. Карантин муносабати билан танлов комиссияси ишининг бошланиш вақти, танловнинг ҳар бир босқичи санаси, вақти, жойи ва бошқа маълумотларни мурожаат телефонлари орқали аниқлаштириш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг