Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси муҳокама қилинди

18:08 12 Сентябр 2022 Сиёсат
378 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, республикамизда 2022 йилнинг I ярим йиллигида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар рағбат натижасида иқтисодиёт 5,4 фоизга ўсган. Иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари хизматлар ва саноат соҳасини ташкил этган. 

  Ўз навбатида, кўрилаётган самарали чоралар натижасида аҳолининг реал даромади 7,2 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошди.

2022 йилнинг 6 ойи давомида Давлат бюджети даромадлари прогнозга нисбатан 106 фоизга ошириб бажарилган. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн сўмга ортиқ бажарилиб, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жами трлн сўм маблағлар қолдирилган.

Давлат бюджетининг харажатлари 2022 йилнинг 6 ойи давомида давлат мақсадли жамғармаларисиз 103 трлн сўмдан ортиқ бўлиб. ЯИМга нисбатан 26,4 фоизни ташкил этган.

Сенаторлар томонидан “Очиқ бюджет” портали орқали маҳаллий бюджетнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан жамоатчилик фикрининг ҳисобга олиниши ҳолати юзасидан ҳам ўз муносабатлари билдирди. Бу борада шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Давлат бюджети даромадлари ҳамда харажатлари ижросини таъминлашда, бюджет давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишда айрим камчиликларга йўл қўйилган.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?