Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Қатар давлати Адлия вазирлиги ўртасида 2023 — 2025 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди

Фото: Президент Матбуот хизмати
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 5 июнь куни мамлакатимизга амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим»ни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Қатар Давлати Адлия вазирлиги ўртасида 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Ҳамкорлик дастурида икки давлат вазирликларининг асосий вазифаларидан келиб чиқиб тегишли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш, уларни амалий ва натижадор тадбирлар билан бойитиш назарда тутилган.
Дастур доирасида икки давлатда адлия тизими самарадорлиги учун жорий қилинаётган инновацион ёндашувлар, норма ижодкорлиги, тажриба алмашиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик хизмат кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда адлия тизимини рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, илғор тажрибалар билан алмашиш мақсадида ҳамкорликда тадбирлар, хусусан, конференциялар, семинарлар, тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш, бир-бирларининг халқаро тадбирларида иштирок этиш ҳамда қўшма тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш назарда тутилган.
Ушбу Ҳамкорлик дастурининг имзоланиши кўп қиррали Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг адлия ва ҳуқуқ соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Осиё ўйинларининг биринчи кунини Ўзбекистон 4та медал билан бошлади. Фоторепортаж
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг