Ўзбекистон қарийб 11 миллион АҚШ долларига тенг қовун экспорт қилган
Ўзбекистон жорий йилда катта миқдордаги қовун маҳсулотларини экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 10,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 24,3 минг тонна қовун экспорт қилган.
Ушбу давр мобайнида энг кўп юртимиз қовунларини импорт қилган мамлакат Қирғиз Рэспубликаси бўлиб, мамлакат 7,2 минг тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳам энг катта қовун импортчиларидан бўлиб, 6,2 минг тонна қовунни мамлакатига олиб кирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Россияга 5,9 минг тонна, Латвияга 1,3 минг тонна ва Германияга 0,8 минг тонна қовун жўнатган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанчалиги очиқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг