Ўзбекистон «Қарабтеп» халқ ўйини спорт федерацияси ташкил этилади
Туризм ва спорт вазирлигида ўтказилган давра суҳбати эса мамлакатимиз бўйлаб «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларининг ташкил этилишига бағишланди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 майдаги йиғилиш баёни билан 2021 йилнинг июнь-июль ойларида мамлакатимизда миллий қадриятларимиздан бўлган «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларини ўтказиш белгилаб қўйилган.
Тадбирда сўз олган Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов «Қарабтеп» халқ ўйинининг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, худди шу кўринишдаги жисмоний ҳаракатлар хорижий давлатлар, жумладан Хитойда жуда кенг оммалашгани, шу сабабли уларда аҳолининг саломатлик даражаси анча юқори эканлигини алоҳида эътироф этди. Ўз навбатида Ҳукуматимизнинг «Қарабтеп» халқ ўйинини аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшлар орасида оммалаштириш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Давра суҳбатига раислик қилган Ўзбекистон Полвонлар Миллий маркази раиси Норқули Юсупов июнь-июль ойларида мамлакатимиз бўйлаб «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларини юқори савияда ташкил этишда ҳамкор ташкилотларни амалий ёрдам кўрсатишга чақирди.
Шунингдек, давра суҳбатида бир қанча шакллардаги «Қарабтеп» халқ ўйинининг асосий иш қуроли – «Тепки»лар ҳам намойиш этилди. Унда соҳа мутахассислари маҳаллий аҳоли томонидан яратилган «тепки»га юқори баҳо бериб, уни кенг оммалаштириш ва «ўзбек бренди» сифатида дунёга кенг тарғиб қилиш борасида ўз тавсияларини билдирди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон «Қарабтеп» халқ ўйини спорт федерациясини ташкил этишга қарор қилинди. Бундан кўзланган мақсад, «Қарабтеп»ни оддий халқ ўйини эмас, балки спорт тури сифатида янада оммалаштириш ва албатта яқин келажакда жаҳонга олиб чиқишдан иборат.
Дарвоқе, тадбирда июнь-июль ойларида мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган «Қарабтеп» халқ ўйини мусобақаларига республикамизнинг камида 5 миллион кишилик аҳолиси қамраб олиниши режалаштирилаётганлиги ҳам маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг