Ўзбекистон қандай қилиб пандемиянинг салбий оқибатларини енгиб, иқтисодий ривожланишга эришаётганини ўрганяпмиз — Жаҳон банки вакили

20:07 02 Сентябр 2021 Жамият
1065 0

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик анжумани иштирокчиси, Жаҳон банки Директорлар кенгашидаги II Африка гуруҳи ижрочи директорининг ўринбосари Абдул Салом Белло Бубокар «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида ушбу халқаро тадбирининг аҳамияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этаётганимдан жуда хурсандман, - деди Абдул Салом Белло Бубокар. - Бу ерда бўлиб ўтаётган мунозараларнинг сифатини алоҳида таъкидлашни истардим. Банк фаолиятининг кўплаб стратегик йўналишлари, айниқса, коронавирус пандемияси давомида хусусий сектор, кичик ва ўрта бизнесга ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жаҳон банки Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам салмоқли ёрдам кўрсатмоқда. Ўтган йили коронавирус пандемиясининг ўзбекистонликлар саломатлиги ва фаровонлигига таъсирини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни молиялаштириш учун 95 миллион доллар ажратилишини маъқулладик. Лойиҳа маблағлари миллий соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, шунингдек, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий инқироздан зарар кўрган аҳолининг камбағал ва заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади.

Тошкентда давом этаётган учрашувдан умидларим қандай? Аввало, ушбу учрашув глобал банк соҳасида давом этаётган жараёнларни ўрганиш, турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган энг яхши амалиётлардан фойдаланиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Ўзбекистон қандай қилиб пандемиянинг салбий оқибатларини енгиб, иқтисодий ривожланишга эришаётганини ўрганаяпмиз.

Ўзбекистоннинг қадимий цивилизацияси, халқингизнинг бой тарихи ва маданияти ҳақида кўп эшитганман. Мамлакатингизнинг маданий бойликлари билан яқиндан танишиш бахтига муяссар бўлганимдан чин дилдан хурсандман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?