Ўзбекистон Қандаҳордаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди — ТИВ

11:13 16 Октябр 2021 Сиёсат
791 0

Фото: Khaleda_Pshtana/Twitter

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги масжидлардан бирида содир этилган навбатдаги террорчилик ҳаракати бўйича баёнот берди.

“Ўзбекистон 2021 йил 15 октябрь куни Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган навбатдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.

Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўриш ҳаракатларини олқишлаймиз.

Ўзбекистон Ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия изҳор этади, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди” — дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?