Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Ҳасан Нормуродов оламдан ўтди

02:16 24 Апрель 2021 Сиёсат
1577 0

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Норбекович Нормуродов 23 апрель куни 82 ёшида вафот этди.

У киши узоқ йиллар давомида халқ таълими тизимида ишлаган, кейинчалик «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида ватанимиз тараққиёти, ёшлар тарбияси ҳамда меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган фидойи инсон эди.

Ҳасан Нормуродов ўзининг самимийлиги билан нафақат вилоят, балки Республикамизда жонкуяр меҳнат фахрийси сифатида катта ҳурмат, эътибор қозонган.

У 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.

«Халқ сўзи» таҳририяти Ҳасан Нормуродовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовни бориб кўрган эди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?