Ўзбекистон Қаҳрамони ўзи ўқиган мактаб ҳовлисига 100 туп кўчат экди

00:34 13 Март 2024 Жамият
341 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жаҳонгир Боймуродов/“Халқ сўзи”. Қашқадарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг жорий йил баҳорги ва кузги мавсумида жами 16 миллион 300 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш режа қилинган. Шундан 10 миллион 174 минг дона кўчат баҳорги мавсумда экилади.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов яқинда корхона ва ташкилотлар ходимлари, жамоатчилик фаолларини ўзлари ўқиган мактаблар, маҳалла гузарларида имкониятидан келиб чиқиб кўчат ўтқазишга чорлаган эди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Абдимурот Бозоров бу ташаббусга биринчилардан бўлиб бош қўшди. У Қамаши туманидаги ўзи ўқиган 4-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисига 100 дона манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди.

— Бундан 64 йил аввал ушбу мактабга ўқишга келгандим, — дейди Абдимурот Бозоров. — Хайрли ташаббус баҳонасида яна қадрдон мактабимдаман. Ўқувчи ёшлар, қадрдон тенгдошларим билан бирга мактаб боғини кенгайтиришга ҳисса қўшдик. “Яшил макон” лойиҳасида ҳар бир киши фаол бўлиши керак. Чунки ҳар бир экилган дарахт она табиатнинг асраб-авайланишига хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?