Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи якунланди

08:13 05 Октябр 2022 Сиёсат
515 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга икки кунлик расмий ташрифи тадбирларга бой ва сермаҳсул бўлди.

Давлатимиз раҳбари Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашув ўтказди. Ушбу мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан Ўзбекистонда аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар бўлиб ўтди, уларнинг якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Биринчи борт Тошкентга учиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер