Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

18:21 25 Октябр 2021 Сиёсат
416 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Элбоши Ўзбекистон Президенти куни кеча бўлиб ўтган умумхалқ сайловида эришган ғалабаси билан чин дилдан муборакбод этиб, биродар ўзбек халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда халқаро сиёсатга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги улкан ҳамкорлик салоҳиятини ишга солишга хизмат қиладиган йирик қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга муҳим эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?