Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Президентлар янги хаталар ва умумий таҳдидларни енгиб ўтиш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини таъкидладидар.
Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқотнинг институционал механизмларини ҳамда ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичларини оширишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳалари, бошқа устувор тармоқларда истиқбол йўналиш ва лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Халқаро сиёсатга оид қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.
Суҳбат ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг