Ўзбекистон президент соврини  -  10 минг АҚШ долларни  сурхондарёлик  Муҳсин Ҳисомиддинов қўлга киритди

21:32 11 Апрель 2021 Спорт
1315 0

Фото муҳбир - "Хасан ПАЙДОЕВ"

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий ўн бешинчи халқаро турнирда мутлақ  вазн ғолиблари номи маълум бўлди.  


Икки кун давомида Термиздаги “Алпомиш” ўйингиҳида ўзбек миллий кураши бўйича 10 та ҳамда мутлоқ мазн тоифасида муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, мазкур халқаро турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 килогармм ҳамда мутлақ, аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 килогарамм вазн тоифасида ўзаро беллашдилар. Ҳар бир вазн бўйича биринчи ўрин учун 3 минг, иккинчи ўринга 2 минг, иккита учинчи ўрин учун 1 минг доллардан, жами  78 минг АҚШ доллари тақдим этилди.



Кутилганидек, мутлақ вазн бўйича беллашувлар  дунёнинг энг номдор полвонлари ўртасидаги ҳақиқий курашга, муросасиз баҳсларга сабаб бўлди. Ўз рақибларига имконият қолдирмай, финалга етиб келган тожикистонлик  Дадахон Қурбоналиев  ўзбекистонлик  Муҳсин Ҳисомиддинов ўзаро куч синашди.

 


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаган анъанавий ўн бешинчи халқаро турнирда мутлақ вазн бўйича тенгсиз эканини намоён этган Муҳсин Ҳисомиддиновга бош соврин -10 минг АҚШ доллар пул мукофотини қўлга киритди.  
 


2-ўринни банд этган Дадахон Қурбоналиев 5 минг доллар,   учинчи ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик Яхё Имомов ва тожикистонлик Неьматулло Арсланқуловларнинг ҳар бири 3 минг 500 АҚШ доллар билан рағбатлантирилди. Ғолибларга  Бош вазир ўринбосари Бегзод Мусаев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда  Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон томонидан пул мукофоти, сертификат ва медаллар, эсдалик совғалар тантанали равишда топширилди.
 



Илҳом Раҳматов, Ҳасан Пайдоев (Суратлар) “Халқ сўзи” мухбирлари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер