Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган бойкот бекор қилинди

Архив сурат
Ушбу қарор “Cotton Campaign”нинг етакчи ҳамкори бўлган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форуми” томонидан 2021 йилда пахта теримида ўтказилган мустақил мониторинг натижаларига асосан қабул қилинди.
Ҳисоботда Ҳукумат томонидан ташкил қилинадиган мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмагани эълон қилинган.
Бу тарихий ютуқ ўзбекистонлик фуқаролик жамияти фаоллари, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро брендларнинг биргаликдаги кўп йиллик фаолияти ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган қатъияти натижасида эришилди. “Cotton Campaign” — инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, масъул инвесторлар ва бизнес ташкилотларининг глобал коалицияси бўлиб, ислоҳотларнинг ўзбек ишчилари, фермерлари ва фуқаролик жамиятига фойда келтиришини давом эттириш мақсадида масъулиятли етказиб берувчилар билан ҳамкорликка ундайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг