Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси билан учрашди

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан Самарқандда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) майдонида учрашди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Т.Нарбаева парламентлараро ҳамкорлик, қонун ижодкорлигининг турли жиҳатлари бўйича ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Жумладан, парламент аъзолари кўмагида, биринчи навбатда, икки томонлама келишувларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлаб, уларни юқори даражада амалга ошириш доирасида янги сезиларли натижаларга эришиш зарурдир. Бу йўналишда Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия муҳим роль ўйнаши керак.
Ўз навбатида, Н.Шакиев Ўзбекистон Республикаси билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш Қирғизистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини, ўрнатилган яқин, ишончли алоқалар, тўғридан-тўғри ва мунтазам мулоқотлар шарофати билан барча даражаларда сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда сезиларли ижобий динамика кузатилаётганлигини таъкидлади.
Учрашувда томонлар чегарадош ҳудудлар депутатлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, икки томонлама савдо ҳажмини янада ошириш, шунингдек, маданият, таълим, фан ва санъат соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини муҳокама қилди.
Учрашув якунида Парламентлараро комиссиянинг учинчи мажлисини 2023 йилнинг бошида Ўзбекистон ҳудудларидан бирида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг