“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

15:30 19 Май 2023 Иқтисодиёт
1664 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда пойтахтимиз Тошкентда “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей Халқаро кўргазмаси ва анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугунги тадбирлар доирасида 16-Халқаро “Энергетика, энергия тежаш, муқобил энергия манбаалари – Power Uzbekistan 2023” кўргазмаси, “Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2023” ихтисослаштирилган бўлими ва 3-Халқаро энергетика анжуманининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутасаддилари ҳамда мамлакатимизнинг нефть ва газ соҳаси вакиллари иштирок этган тадбирда бу борада кейинги йилларда эришилаётган ютуқлар, хусусан, хорижий ҳамкорлик кўлами тобора юксалиб бораётгани алоҳида мамнуният билан эътироф этилди.

 Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда стратегик  аҳамиятга эга бўлган ушбу нуфузли тадбирда АҚШ, Канада, Германия, Италия, Испания, Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Венгрия, Швейцария, Австрия, Хитой, Корея Республикаси, БАА, Саудия Арабистони, Япония,  Ҳиндистон, Озарбайжон, Қозоғистон каби 29 та давлатдан 400 дан ортиқ компаниялар ҳамда 50 нафардан зиёд маърузачилар ва 500 дан кўпроқ делегатлар иштирок этмоқдалар.

Ботир МАДИЁРОВ   “Халқ сўзи”

   Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?