Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди

Бугун, 9-июн куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов юртимизга ташриф буюрган Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қатарлик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар жадал суратлар билан ривожланиб, янги тарихий босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг