Ўзбекистон минтақаларидаги халқаро мақомга эга аэропортларга ном беришга доир танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон аэропортлари» акциядорлик жамияти минтақаларда халқаро мақомга эга аэропортларимизга ном беришга доир танлов эълон қилади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, танловнинг мақсади Ўзбекистон минтақавий халқаро аэропортларига энг яхши ном топиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб қилишга қаратилган.
Тошкентдаги Ислом Каримов ҳамда Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли халқаро аэропортлар бундан мустасно.
Мазкур танловда иштирокчининг фуқаролигидан қатъий назар, 16 ёшдан ошганлар, жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмни ривожлантириш истагида бўлган барча киши иштирок эта олади.
Танловда иштирок этиш шартлари билан қуйидаги сайтлар орқали танишиш мумкин: https://uzbektourism.uz, https://mintrans.uz, https://uzbairports.uz
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг