«Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси тажрибасини ўрганмоқчимиз» — Илхам Сапутра

11:05 22 Октябр 2021 Сиёсат
191 0

Фото: МСК Матбуот маркази

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, сайлов жараёнининг барча босқичларида амалга оширилган ишлар тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида маълумот бериб бориш учун МСК Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият олиб бормоқда.

Бугунги кунда жами 1600 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтди.

«Тан олишимиз керакки, биз Ўзбекистоннинг сайлов тизимини ўрганишдан жуда мамнунмиз. Чунки бу Индонезиянинг сайлов тизимида долзарб бўлган муаммоларни ўрганишга, муқобил ечимларни топишга ёрдам беради. Масалан, Индонезия ороллардан иборат бўлиб, 34 провенция ва 514 тумани бор. Шубҳасиз, ҳар 5 йилда бундай жойлашув билан Президент сайловини ташкил этиш логистик муаммоларни келтириб чиқаради ва биз бу борада Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг тажрибасини ўрганмоқчимиз», — деди Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра.

Тадбирда халқаро эксперт сайловга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?