Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимида молиявий қонунбузарликлар аниқланди

09:41 01 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
796 0

Маданият вазирлиги тизимида ўтказилган 15 та ички аудит ва молиявий текширишлар давомида 3 миллиард сўмдан ортиқ камомад аниқланган. 

Маълумотларга кўра, 3 миллиард 859 миллион 396 минг сўмлик камомад, ортиқча ва асоссиз тўловлар аниқланган:

Ўзбекистон давлат консерваторияси – 2 миллиард 227 миллион 980,9 минг сўм;

«Гулистон» журнали таҳририяти – 22 миллион 766,9 минг сўм;

«Мозийдан садо» журнали таҳририяти – 37 миллион 942,6 минг сўм;

«Театр» журнали таҳририяти – 18 миллион 273,9 минг сўм;

Миллий академик драма театри – 3 млн 647,6 минг сўм;

Муқумий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали драма театри – 38 млн 939,6 минг сўм;

Ахборот ва компьютер технологиялари маркази – 186,0 минг сўм;

«Бахши» Республика санъат маркази – 183 миллион 640,7 минг сўм;

Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси – 79 млн 463,5 минг сўм;

Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика услубий маркази – 91 млн 172,3 минг сўм;

Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 3-сон муассаса – 3 млн 856,1 минг сўм;

Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 5-сон муассаса – 2 млн 983,6,1 минг сўм;

Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 16-сон муассаса – 20 миллион 831,8 минг сўм;

Маданият вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси тасарруфидаги 6-сон муассаса – 646 миллион 626,6 минг сўм;

«Бинолардан фойдаланиш ва таъмирлаш дирекцияси» давлат унитар корхонаси – 182 млн 982,9 минг сўм.

Қайд этилишича, ўтказилган ички аудит фаолияти бўйича тузилган маълумотномалар 6 та ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?