Ўзбекистон-Корея олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўтказилади

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 27 март куни Ўзбекистон-Корея олий таълим муассасалари ректорлари форуми ўтказилади. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтадиган халқаро форумда 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этади.
Анжуманда икки мамлакат олийгоҳлари ўртасида таълим ва фанни янада интеграциялаштириш, салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Форум якунида қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда. Битимлар асосан икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилади.
Шунингдек, форум доирасида меҳмонлар пойтахтимиздаги бир қатор олий ўқув юртлари, технопарклар билан танишишлари ҳамда Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг