Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида август ойида жадал ўсиш кузатилди

20:36 23 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
774 0

Фото: Иллюстратив фото

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил август ойида кўчмас мулк бозоридаги ҳолатни таҳлил қилди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30%га (+6,2 минг) кўп.

2021 йил август ойи билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22%га (4,7 мингта) ошди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4%ни ташкил этди (июнь ойида 2,4%, июль ойида 2,9%).

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5%ни ташкил этди (июнь ойида – 2,7%, июль ойида-2,5%).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер