Ўзбекистонда кимларга фарзандларини навбатсиз боғчага жойлаш имтиёзи берилган? (рўйхат)

16:42 05 Апрель 2021 Жамият
667 0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова фуқаролардан келган долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 244-сон қарорига асосан:

кўп болали оилаларнинг болалари;

ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-она қаровисиз қолган болалар;

бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болаларга имтиёз белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?