Ўзбекистон хориждан 64,6 млн долларлик мобил телефон импорт қилди

10:20 30 Ноябрь 2020 Жамият
219 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Ўзбекистон 19 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.

Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 556,6 минг дона
Вьетнам – 143,4 минг дона
Ҳиндистон – 36,7 минг дона
БАА – 23,9 минг дона
Россия – 11,3 минг дона

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?