Ўзбекистон-Хитой университети ва илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

Фото: Халқ сўзи
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Синсзян экология ва география институтининг бир гуруҳ олимларини қабул қилди.
Учрашув доирасида Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синсзян экология ва география институти ҳамкорлигида 2023–2025 йилларда амалга ошириладиган қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган «Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш» инновацион лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида қуёш панеллари остида галофит, чўл ва шўрга чидамли ўсимликларни ўстириш, қуёш панеллари орқали олинган электр энергиядан, жумладан, шўрланган сувларни тозаловчи махсус технологияларни қўллашда фойдаланилиши назарда тутилган. Шу йўсинда чўлланган ҳудудда ҳосил бўладиган яшил қопламалар қум бўронларининг ҳосил бўлишини олдини олишга хизмат қилади.
Иброҳим Абдураҳмонов мазкур лойиҳа ҳамда Синсзян экология ва география институтининг Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Суҳбат давомида, шунингдек коронавирус пандемиясидан кейинги даврда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари, ирригация йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Учрашув якунида Хитой томони вазир И.Абдураҳмоновни жорий йил август ойида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этиш учун таклиф этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг