Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси баёнот берди

23:55 09 Март 2021 Жамият
917 0

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг катта мажлислар залида аёллар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани. Унда журналистлар ҳам таклиф этилиб, йиғилиш ярмидан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Касаба уюшмалари Федерацияси ҳолат юзасидан баёнот берди.

«Республика комиссияси йиғилиши икки қисмдан иборат бўлгани боис ОАВ вакиллари тадбирнинг биринчи қисмига таклиф этилган. Иккинчи қисмда коллегиал масалалар муҳокама қилиниши сабабли, унда журналистлар иштироки кўзда тутилмаган эди. Лекин, тадбир регламенти ОАВ вакилларига батафсил ва ўз вақтида етказилмаганлиги сабабли айрим тушунмовчилик ҳолатлари юзага келган.

Республика комиссияси фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларининг ҳал этилиши, хусусан, улар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор этишдан комиссиянинг ўзи манфаатдор.

Шу боис, Федерация бундан кейин ҳам касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларида олиб борилаётган ишларни холис ва ҳаққоний ёритиб боришда ОАВ билан ҳамкорликка доим тайёр ва очиқ эканлигини билдиради», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер