Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

00:46 17 Октябр 2021 Жамият
682 0

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади ва умумий рейтингда 85-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди

Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган учта давлатдан бирига айланди.

Мазкур индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилган ва унда 139та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

Қайд этилишича, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамлакатлар қўшилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?