“Ўзбекистон ҳаво йуллари” монополиясига барҳам берилади, компания иккига ажратилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси базасида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужжат билан авиакомпания тизимидаги давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият шаклига ўтказилади. Жумладан самолётларга техник ёрдам кўрсатувчи Uzbekistan Airways Technics ҳам МЧЖ шаклида қайта ташкил қилинади.
“Ўзаэронавигация маркази” эса Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилади. “Махсус авиацион ишлар бўйича авиакомпания” базасида “Uzbekistan Helicopters“ МЧЖ ташкил қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг