«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Москвага рейслари бошқа аэропортга кўчирилади

17:18 03 Октябр 2018 Жамият
1695 0

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Москва шаҳрига бажариладиган барча қатновлари «Домодедово» аэропортидан «Внуково» аэропортига ўтказилади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур тартиб жорий йил 28 октябрдан бошлаб кучга киради.

Парвозлар Boeing ва Airbus ҳаво лайнерларида ўзгаришсиз, аввал тасдиқланган жадвал бўйича амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?