«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қишки таътилда талабалар учун 50 фоизлик чегирмалар узайтирилишини эълон қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси талабалар учун қишки таътил давридаги чегирмалар муддати узайтирилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2021/2022 ўқув йили қишки таътилнинг 2022 йил 24 январга қадар узайтирилиши муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АК томонидан республика ичидаги йўналишларда талабалар учун чегирмалар муддати 2022 йил 23 январгача узайтирилади.
2022 йил 10 январгача бўлган парвозлар учун сотиб олинган авиачипталар учун 2022 йил 23 январга қадар режалаштирилган рейслар учун бепул қайта расмийлаштиришга рухсат берилади.
Қайд этилишича, авиакомпания 2022 йилнинг 20-23 январь кунлари жадвалга қўшимча рейсларни ҳам жорий қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг