Ўзбекистон аэропортлари меҳмонлар ташрифига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

20:51 11 Июнь 2020 Жамият
1241 0

Ўзбекистон “ҳаво дарвозалари” айни вақтда меҳмонлар ташрифига қизғин тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, хорижнинг 20дан зиёд авиация соҳасидаги Turkush Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana, Air Astana, Aeroflot, Сибирь ва шу сингари қатор авиакомпания вакиллари ҳамда “Ўзавиация” агентлиги иштирокида ўтган очиқ мулоқот кўптомонлама қизиқишларни муҳокама қилиш учун қулай имконият бўлди.

Музокараларда пандемия ва ундан кейинги ҳолатларда хорижий авиакомпанияларнинг ўзаро парвозларни қайта тиклаш ва самарали йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

“Албатта Ўзбекистон аэропортлари авиаташув, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни тиклаш ва ҳамкорликда фаолият олиб боришдан манфаатдор. Бу ўз навбатида, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, давлатлар ўртасида сайёҳлик ва экспортнинг ривожланишига, инвестициялар оқимининг кучайишига олиб келади”, деди “Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси Ровшан Исмаилов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер