Ўзбекистон ҳарбийлари «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Жорий йил 29 сентябрдан 17 октябрга қадар Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган разведка ва махсус бўлинмаларнинг «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида дунёнинг жами 18 та давлатидан юздан ортиқ жамоалар иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, мусобақанинг фаол фазаси 14 октябрь куни бошланган.
Мусобақа конкурсларидаги йўналиш 90 км. масофадаги турли даражадаги мураккаб шартлардан иборат бўлиб, ҳар 8 — 10 км.да бир нечта жанговар топшириқлар бажарилди.
Шунингдек, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланган 3 км. масофадаги зарарланган ҳудуддан ўтиш, жойни разведка қилиш ва тоғ дарёсини кесиб ўтиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, жароҳатланганларни турли йўллар билан эвакуация қилиш, мина тўсиғидан якка ва гуруҳ таркибида ўтиш, душман объектига босқин уюштириш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби шартлар ҳам бажарилди.
Бундан ташқари, жамоаларга 8 та кутилмаган «тест сюрприз» (хорижий давлатлар қуроллари ва ҳарбий техникаси турларини аниқлаш, симуляция ва алоқа ускуналари ёрдамида артиллерия оловини йўналтириш, ҳарбий топография меъёрларни бажариш, Женева конвенцияси бўйича тест топшириш, разведка бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тузиш, алоқа тайёргарлиги бўйича меъёрларни бажариш, бажарилган тадбирлар бўйича ва кейинги топшириқларни бажаришга шайлиги бўйича билдирув бериш) топшириқлари ҳам берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км. масофани 37 соатда босиб ўтди.
Халқаро мусобақа натижаларига кўра, 1-ўрин ва олтин медалларни мезбон давлат — Буюк Британия жамоаси, 2-ўрин ва кумуш медалларни Германия, Франция, Италия, Ҳиндистон, АҚШ каби давлатлар жамоаларини ортда қолдирган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси, 3-ўрин ва бронза медалларни АҚШ жамоаси эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг