Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди

21:59 02 Март 2022 Жамият
1510 0

Фото: Kun.uz

Айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини хорижий давлатлар армиясига ёллаш ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти томонидан расмий муносабат билдирилди.

«Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини хорижий давлатлар армиясига ёллаш ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик  (154-1) моддаси мавжуд.Юқоридаги маълумотларга асосланиб қайд этиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди.

Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас», дейилади расмий муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер