Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда — АҚШ Меҳнат вазирлиги

Фото: Архив сурат
АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзининг ҳисоботида («TDA Report») 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритди.
Бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган самарали давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланди.
«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда», – деди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марциа Еугенио.
Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати»дан чиқарилишини эълон қилди. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг