Ўзбекистон етти ойда 2,5 минг тонна пишлоқ ва творог импорт қилди

16:58 09 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
439 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 7,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 минг тонна пишлоқ ва творог импорт қилган.

Пишлоқ ва творог импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон пишлоқ ва творог маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
 Россия – 1,1 минг тонна
 Литва – 463,2 тонна
 Беларусь – 425,1 тонна
 Германия – 137,1 тонна
 Туркия – 106,2 тонна
 Финляндия – 79,0 тонна
 Украина – 57,7 тонна
 Қозоғистон – 35,5 тонна
 Франция – 16,3 тонна
 Эрон – 9,3 тонна
 Нидерландия – 7,8 тонна
 Италия – 7,4 тонна

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?